Администрация штат бирликлари 50 фоизга қисқарадими?

Сақлаш
17:12 / 07.02.2025 7 0

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга қисқариши, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди тарқалди.

 

Шерзод Асадов бундай маълумотларни «расман тасдиқланмаган» деб атади.

 

Унинг сўзларига кўра, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан, Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу – доимий жараён ҳисобланади.

 

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

 

«Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади», дейди Президент матбуот котиби.

 

Шу сабабли ҳам Асадов оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Илм-фан

16:46 / 07.02.2025 0 10
Пул зўравонликни камайтиради

//