Жамият
Ўзгидромет 7–9 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, эртага Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво кириб келиши бошланади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳудуднинг катта қисмида юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради, фақат республиканинг шимолида 3 даража совуқ–2 даража илиққача пасаяди.
Якшанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиққача пасаяди. Шимолда эса 3 даража совуқ–2 даража илиқ атрофида бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади (қорга айланиши мумкин). Кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари асосан 2–6 даража илиқ, кундуз кунлари (7–8 февралда) 13–16 ва (9 февралда) 8–10 даража илиқ бўлади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56714
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ