![](/storage/posts/February2025/yQYfHAVN7ugQ186F3QN2-small.jpg)
Маданият
5 февраль куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда 2024 йилги «ТУРКСОЙ Халқаро Театр Мукофотлари» Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Шимолий Кипр Турк Республикасидан ўз соҳаларида муваффақият қозонган театр санъаткорларига топширилди.
Булар:
▪️ Фаҳриддин Манафов (Озарбайжон) – «Турк дунёсининг энг яхши эркак театр актёри» тоифасида;
▪️ Думан Рамазон (Қозоғистон) – «Турк дунёсининг энг яхши пьеса ёзувчиси» тоифасида;
▪️ Уланмирза Карипбаев (Қирғизистон) – «Турк дунёсининг энг яхши театр режиссёри» тоифасида;
▪️ Жалолиддин Раҳимов (Ўзбекистон) – «Турк дунёсининг энг яхши декор дизайнери» тоифасида;
▪️ Сибел Эрденк (Туркия) – «Турк дунёсининг энг яхши театр хореографи» тоифасида;
▪️ Айла Ҳашметли (Шимолий Кипр Турк Республикаси) – «Турк дунёсининг энг яхши аёл театр актёри» тоифасида.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри директори Олмахон Бердимуратова икки давлат маданий алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликда олиб борган самарали фаолияти учун «Тиятро» газетаси томонидан «Халқаро театр мукофоти»га сазовор бўлди.
Маълумот учун, «ТУРКСОЙ Халқаро Театр Мукофотлари» ҳар йили ТУРКСОЙ Бош котиблиги ва «Тиятро» газетаси ҳамкорлигида, турк дунёсида театр соҳасида ижод қилаётган етакчи санъаткорларни рағбатлантириш мақсадида тақдим этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ