![](/storage/posts/February2025/vRGGy5ivcJ4SZc5HSBzF-small.jpg)
Жамият
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ҳамма ҳудудларда ҳам хизматлар бирдек ривожланмаётгани таъкидланди. Мисол учун, Нукус туманида ўтган йили 363 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 22 фоизга ўсган. Лекин аҳолиси ундан 2 баравар кўп бўлган Гулистон туманида хизматлар ҳажми Нукус туманидан 30 миллиард сўмга кам.
Наманган шаҳрида эса жон бошига тўғри келадиган хизматлар 13 миллион сўмга ҳам етмаслиги (Жиззах шаҳрида – 33 миллион сўм) ҳали ҳам «хуфиёна иқтисодиёт» юқорилигидан далолат беради.
Давлат раҳбари Нишон, Янгиқўрғон, Нарпайда ИТ хизматлари анча орқадалиги, Самарқанд ва Янгиер шаҳри, Мирзаобод, Мирзачўлда молиявий хизматлар ҳажми пасайгани, Қарши шаҳри, Жомбой, Ургут, Урганч, Учтепа туманларида савдо ўсмаётгани, Фарғонанинг 7 та туманида тиббий хизматлар ҳажми қисқарганини айтиб, уларни танқид қилинди.
Йиғилишда барча вазир ва ҳокимлар янги-янги хизмат турларини кўпайтириш бўйича ҳар куни изланишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Хабарда ёзилишича, бу йилда хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириб, 82 миллиард долларга, экспортини эса 8,5 миллиард долларга олиб чиқиш, соҳада 2,5 миллион одамни даромадли қилиш бўйича катта марра олинган.
Маълумот учун, видеоселектор йиғилиши хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва 2025 йил учун асосий вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ