Жамият
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабарида айтилган.
Шавкат Умрзоқов ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётгани, бу, шубҳасиз, давлат раҳбарлари асос солган стратегик ҳамкорлик маҳсули эканлигини таъкидлади. Ҳамда бунда турк дипломатик корпусининг хизмати беқиёслигини эътироф этди.
Элчи, қабул учун миннатдорлик билдириб, унинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунига етаётганини маълум қилди. У аввал муҳокама қилинган масалалар – Турк мактабини кенгайтириш, Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш ҳамда Тошкент шаҳрида Турк боғини ташкил этиш бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.
Учрашув якунида тарафлар ўзаро мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳар икки давлат учун манфтаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ