Жамият
Олий Мажлис депутатлари аҳоли ўртасида ёд етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштирилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.
Қонун лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини ёдлаш учун фойдаланиладиган таркибида ёд бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини ёдлашга, ёдланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари берилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ёд етишмаслиги касалликларини профилактика қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Аҳолининг эҳтиёжи учун зарур бўлган сифатли ва хавфсиз бўлган ош тузи билан таъминот тўлиқ қопланади.
Аҳоли ўртасида ёд етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси 24 январь куни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ