
Сиёсат
Хусусан, энг бой ва энг камбағал учта ҳудуд ўртасидаги аҳоли жон бошига даромадлар фарқи 2,4 бараваргача ошди.
2024 йилда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896,3 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида келтирилган.
Умумий даромад – аҳоли фаровонлиги даражасининг асосий кўрсаткичларидан бири. У нафақат меҳнат фаолияти ва мустақил иш билан бандликдан, балки мулкдан (фоизлар, дивидендлар, гонорарлар ва бошқалар) ҳамда трансферлардан (пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, пул ўтказмалари) олинган даромадлардан ҳам иборат бўлади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромад маълум бир ҳудудда (масалан, вилоятда) аҳоли томонидан олинган умумий даромаднинг шу ҳудуд аҳолиси сонига нисбатидир. Бу ҳар бир фуқаронинг ўртача қанча даромад олишини баҳолаш ва турли минтақалар ёки мамлакатларнинг турмуш даражасини таққослаш имконини беради.
Номинал кўринишда ўсиш 18,5 фоизга, реал ўсиш суръати эса (инфляцияни ҳисобламаганда) 8,1 фоизни ташкил этган. 2023 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 15 ва 4,6 фоизни ташкил қилганди, яъни даромадларнинг ўсиш суръатлари яхшиланди.
Яхшиланиш аҳоли жами даромадларининг бир қисми сифатида якка тартибдаги бандликдан олинадиган даромадлар, норасмий иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши натижасида рўй берди. Бу 26 триллион сўмга баҳоланди. Ушбу рақамлар ҳисобига 2023 йилда ЯИМ 1,19 квадриллион сўм ёки 101,6 миллиард долларгача (аввал — 1,06 квадриллион сўм ёки 86,1 миллиард доллар) ўсди. ЯИМ 2024 йил учун ҳам ошди.
Аҳоли жон бошига умумий даромадлар 16,1 фоиз (инфляция ҳисобига — 5,9 фоиз) – йилига 20 миллион сўмдан 24,1 миллион сўмгача (ойига 2 миллион сўм) кўпайди. Ўтган йилнинг шу даврида ўсиш 12,6 ва 2,4 фоизни ташкил қилган.
Аҳоли жон бошига ўртача номинал умумий даромадлар миқдори Тошкент шаҳрида ўртача республика кўрсаткичидан юқори бўлди. Пойтахтда у 44,4 миллион сўмдан 60,6 миллион сўмгача ўсди, Навоий вилоятида — 31,4 миллион сўмдан 38,1 миллион сўмгача, Бухоро вилоятида — 23,5 миллион сўмдан 27,5 миллион сўмгача, Тошкент вилоятида эса — 20,7 миллион сўмдан 25,1 миллион сўмгача ортди.
Энг паст кўрсаткичлар Наманган вилояти (16,85 миллион сўм), Қорақалпоғистон республикаси (16,86 миллион сўм) ва Сурхондарё вилоятида (17,88 миллион сўм) қайд этилди. Ўтган йилга нисбатан Қорақалпоғистон Наманган вилоятидан юқори ўрин эгаллади.
Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Тошкент шаҳри (+15,4 фоиз), Навоий (7,9 фоиз) ва Тошкент (6,4 фоиз) вилоятларида қайд этилди.
Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолининг реал даромадлари кам ўсиш кўрсатди – мос равишда 0,2, 0,5 ва 1,1 фоиз.
Ҳудудлар ўртасидаги табақаланиш кучайди. Бир йил давомида энг бой учта ва энг камбағал учта ҳудуд орасидаги аҳоли жон бошига даромадлар фарқи 2,3 баравардан 2,4 баробаргача ошди. Таққослаш учун: 2020 йилда бу фарқ 2,15 бараварга тенг эди. Тошкент шаҳри ва энг Наманган вилояти ўртасидаги даромадлар фарқи 3,32 дан 3,6 баробаргача кўтарилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ