«Ўзбекистон президентининг ташрифи Малайзия ва унинг халқига катта фойда келтиради» – Анвар Иброҳим

Сақлаш
09:33 / 06.02.2025 14 0

Ўзбекистон Президентининг Малайзияга сўнгги 20 йил ичидаги илк расмий ташрифи якунига етди. Икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги самимий муносабат ва норасмий мулоқот барчада жуда ёрқин таассурот қолдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмат хабар берди.

 

Малайзия раҳбарияти Президент билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан чекиниб, юксак ҳурмат ва ишонч намойиш этди.

 

 

«Хусусан, Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон Президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада «Петронас» бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди», деб ёзди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

 

Ўзбекистон Президенти шарафига уюштирилган расмий қабул маросимида Малайзия санъаткорлари ўзининг бой тарихи ва маданияти билан бир қаторда халқимизнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан иборат концерт дастурини намойиш этгани ҳам алоҳида эътибор ифодаси бўлди.

 

Бундай норасмий ва самимий муносабат икки етакчи ўртасидаги яқин дўстликдан, Ўзбекистон ва Малайзия халқларининг бир бирига бўлган юксак ҳурмати, икки томонлама муносабатларнинг порлоқ истиқболидан далолат беради.

 

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ўзининг Facebook саҳифаси Ўзбекистон президентининг мамлакатга ташрифига жуда юқори баҳо берди. «Мирзиёевнинг ташрифи Малайзия ва унинг халқига максимал фойда келтиради», деб ёзди ҳукумат раҳбари.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//