Кучли туман сабабли Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолияти чекланди

Сақлаш
18:25 / 29.12.2021 790 0

29 декабрь куни эрталаб Наманган ва Андижон аэропортларида кўриш имконияти ёмонлиги сабабли самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати хабар берди.

 

Кучли туман туфайли — кўриш масофаси 50 метр атрофида бўлган — «Урал» авиакомпаниясининг Қозондан парвоз қилаётган SVR2161 рейси соат 08:48 да Наманганга қўна олмаган ва Тошкентдаги захира аэродромига йўналтирилган.

 

Яна бир HY9620 рейси ҳам об-ҳаво шароити ноқулайлиги туфайли Наманганга қўнишни амалга ошира олмаган ва Фарғонадаги захира аэродромга юборилган.

 

Андижон аэропортида ҳам худди шундай ҳолат кузатилган. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москвадан HY-622/621 қатновини амалга оширган ҳаво кемаси ҳам соат 10:45 да белгиланган аэропортга қўна олмасдан, Фарғонадаги захира аэродромига учган.

 

Метеорология хизмати прогнозига кўра, ушбу аэропортлар об-ҳаво шароити туфайли, тахминан, соат 14:00 гача ёпиқ бўлади. Режалаштирилган барча рейслар энг яқин захира аэродромларга йўналтирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//