Иқтисод
Ўзбекистон савдо мувозанатини сақлаш учун Афғонистондан кўмир импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тасним агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси «Толибон» Саноат ва савдо вазирлиги вакиллари билан Кобулда бўлиб ўтган учрашувда мамлакат афғон кўмирини импорт қилишга тайёрлигини билдирган. Икки мамлакат хусусий компаниялари 4,5 миллион долларлик савдо шартномаларини имзолаган.
«Томонлар савдо имтиёзлари масалаларини, Афғонистоннинг Самангон вилоятида цемент заводи қуриш ва биргаликда кўргазмалар ўтказиш мавзуларини муҳокама қилди», – дейилади хабарда.
2025 йил май ойида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюриб, мамлакат Ташқи ишлар вазири Амир Хон Моттакий билан музокаралар ўтказганди. Ўшанда яқин орада Кобулга 1 миллион тоннадан ортиқ кўмир сотиб олиш учун техник гуруҳ келиши таъкидланган эди.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77586
Жамият
56642
Жамият
55841
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ