653 та махсус тадбирда бир қатор жиноий гуруҳлар қўлга олинди

Сақлаш
15:38 / 05.02.2025 10 0

Гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келаётган шахслар ва жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари республика миқёсида жами 653 та махсус тадбирлар ўтказилди.

 

Маълум бўлишича, тадбирлар давомида 112 кг 257 гр гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинган. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласидан олинган 287 минг 460 АҚШ доллари ва 569 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.

 

Қўзғатилган 222 та жиноят ишлари доирасида эса 228 нафар шахслар жиноий жавобгарликка, 64 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 47 нафар қидирувдаги шахс ушланган. 357 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 231 нафари расмий огоҳлантирилган.

 

Маълумотларнинг очиқланишича, кенг кўламли тадбирлар пайтида 175 та «тиғ», 58 та «бита», 24 та «кастет» ва 77 та қурол топилган.

 

ИИВ криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилишини хабар қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//