Президент Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди

Сақлаш
15:33 / 05.02.2025 11 0

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Малайзия Ислом санъати музейига борди.

 

 

Маълумот учун, ушбу мажмуа мамлакатнинг энг йирик музейларидан бири бўлиб, 1998 йилда ташкил этилган.

 

Анъанавий ислом меъморчилиги услубида қурилган музейнинг умумий майдони 30 минг квадрат метрдан зиёдни ташкил қилади.

 

Бино гумбазининг ички қисмини безаш ва реставрация ишларида ўзбекистонлик усталар иштирок этган.

 

Бу ерда 10 мингдан ортиқ ислом санъати намуналари сақланмоқда. Доимий экспозицияда Қуръон қўлёзмаларининг ноёб тўплами, сопол ва қимматбаҳо буюмлар, қурол-яроғ намуналари ва иншоотлар макетлари, тақинчоқлар, тангалар ва бошқа ашёлар намойиш этилмоқда.

 

Музей фондида замонавий Ўзбекистон ҳудудида турли тарихий даврларда яратилган 200 га яқин ноёб экспонатлар алоҳида ўрин эгаллайди. Улар орасида ўрта асрларга оид қўлёзмалар, заргарлик буюмлари, машҳур абр матолари ва кийим намуналари, Шарқ Ренессансига оид кулолчилик буюмлари мавжуд.

 

 

Президент экспонатларни кўздан кечириш чоғида биргаликда тадқиқотлар ўтказиш ва кўргазмалар ташкил этиш, илмий ва маданий алмашинувни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//