Жамият
Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва «Интeллeктуал мулк маркази» давлат муассасасининг кўмаги билан «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов жорий йилнинг 4 февраль куни Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга «Самарқанд нони» географик кўрсаткич ҳужжатини топширган.

Эслатиб ўтиш лозим, 2023 йилнинг 29 августида яна бир миллий таом — «Ғиждувон шашлик» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган эди.
Маълумот учун, «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади. Унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55936
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ