Ўзбекистонда ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади

Сақлаш
10:52 / 05.02.2025 11 0

Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилмоқда. Бу ҳақда Кредит бюроси – CRIF кредит-ахборот хизматлари бош директори Мирсардор Усмонов маълум қилди.

 

Таъкидланишича, бундай қонун шахс ўз хоҳишига кўра кредит олишни тақиқлаши ва бу орқали ортиқча молиявий мажбуриятлардан сақланишини таъминлаш учун керак.

 

Агар янги тартиб кучга кирса, фуқаролар ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаш бўйича Давлат хизматлари ягона портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюроларига ариза бериши мумкин бўлади. Бу хизмат бепул тақдим этилади.

 

Хабарга кўра, мазкур тизимда кредит олишни тақиқлаган шахслар учун махсус реестр юритилади. Бордию шахс тақиқни олиб ташламоқчи бўлса, ариза берган платформалар (Давлат хизматлари ягона портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари) орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Қонун айни кунларда парламент томонидан кўриб чиқилмоқда. Ҳужжат Президент томонидан имзолангандан кейин расман кучга киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//