«Президент арчаси» тантаналари бошланди

Сақлаш
17:38 / 29.12.2021 777 0

Бугун 29 декабрь куни Республика бўйлаб болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган «Президент арчаси» байрам тантаналари бошланди.

 

«Президент арчаси»нинг асосий байрам тантаналари Тошкент шаҳридаги «Томоша» болалар театр-студиясида бошланди. «Йўлбарс афсонаси» деб номланган байрам дастури икки кун давомида болажонларнинг эътиборига ҳавола этилади.

 

Мазкур байрам дастурига Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг болалари (1365 нафар) таклиф этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//