Ўзбекистонда камбағаллик чегараси белгиланди

Сақлаш
18:03 / 04.02.2025 7 0

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати (МИХ) қайта ҳисоблаб чиқилди.

 

Статистика агентлигининг берган хабарига кўра, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди(2024 йил 1 майда эълон қилинган қиймат 648 сўм бўлган). Мазкур миқдорни белгилашда 2024 йил декабрь ойида (май ойига нисбатан) ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқилган.

 

Маълумот учун, минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибига асосан, келгуси йил учун минимал истеъмол харажатлари озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, маҳсулотлари ва хизматлар нархлари даражасидан келиб чиқиб, индексация қилиб борилади.

 

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

▪️ давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;

 

▪️ камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;

 

▪️ пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//