Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон элчихонасига борди

Сақлаш
14:28 / 04.02.2025 4 0

Кеча, 3 февраль куни «Манчестер Сити» аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида (қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган) фавқулодда ва мухтор элчи Равшан Усмонов билан учрашди.

 

Учрашув давомида ёш ўзбек футболчисининг АПЛ топ клубидаги фаолияти, спорт соҳасида босиб ўтган машаққатли йўли, қизиқишлари ҳақида суҳбатлашилди.

 

​​​​​​​

 

«Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга доимий муваффақият тилаймиз», – деб ёзди кейинчалик ўзбекистонлик дипломат ўз саҳифасида.

 

Учрашув якунида легионер дастхати туширилган 45-рақамли футболкасини элчихона маъмуриятига эсдалик сифатида ҳадя қилди.

 

Маълумот учун, бугун Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг Чемпионлар Лигаси учун янги рўйхатига киритилди. Эндиликда у Реал Мадрид билан бўладиган ўйинларда майдонга тушиши мумкин.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//