Энди сотувчи маҳсулотни ўз вақтида етказмаса харидорга пеня тўлайди

Сақлаш
13:15 / 04.02.2025 4 0

Бугун Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

 

Маълум бўлишича, ушбу қонун лойиҳаси билан сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилган. Бунда пеня суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосидан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Ҳужжатга кўра, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган сотувчини товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.

 

Мунозаралар давомида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан бир қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, уларда депутатлар томонидан берилган барча таклифлар чуқур таҳлил қилингани қайд этилди. Асосли деб топилган таклифлар ҳужжат матнида акс эттирилиб, лойиҳа ҳар томонлама пишиқ-пухта ҳолатга келтирилгани ва маромига етказилгани таъкидланди.

 

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг қонуний манфаатларини истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//