Жамият
Бу йил февраль ойи 6–7 кун давомида сақланиб турадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади.
Ой бошида ҳаво ҳарорати кечалари 0–5 даража совуқ, кундуз кунлари 3–8 даража илиқ атрофида бўлади. 6–7 февраль кунларига келиб, нисбатан илиқлашади, кундуз кунлари ҳаво 12–15 даража илиққача, шимолда 5–8 даража илиққача исийди.
Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечалари 2–7 даража илиқдан 3–8 даража совуққача, кундуз кунлари 10–15 даража илиқдан 0–5 даража илиққача, шимолда кечалари 2 даража совуқ–3 даража илиқдан 8–13 даража совуққача, кундуз кунлари 5–10 даража илиқдан 0–5 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Республика ҳудуди бўйича биринчи ўн кунлик охирида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда 2–3 кундан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Февраль ойида республика ҳудуди бўйича ойлик ёғингарчилик миқдори ўртача кўп йиллик қийматлардан кўп бўлмайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77360
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ