Жамият
Энди «клик» қилиб юбориш хавфли, деб ёзди адвокат Бектош Ҳатамов ўз саҳифасида.
Маълум бўлишича, ҳозирда баъзи дўкон, кафе, ресторанларга кирилганда, хизмат ёки маҳсулот сотувчи томон терминал ишламаслигини сабаб сифатида кўрсатиб, тўловни илова орқали тўлашни тавсия этмоқда.
Ҳатамовнинг қўшимча қилишича, эндиликда солиқ органлари айнан шуни текширишга ўтишган. Битта картага ҳаддан зиёд кетма-кет пул туширилган бўлса, солиқдан қочиш дея баҳоланмоқда ва ўша тушган сумманинг 10 фоизини жарима сифатида корхонага ёзишмоқда.
«Ўзи бу иш тўғри ҳам бўлган, бу иш аслида ҳам солиқдан қочиш ҳисобланади, бир қурилиш моллари сотадиган дўкон 34 миллиард пулни жисмоний шахс картасига туширган экан. Солиқдан қочаман деб жиноятчига айланиб қолманг», деб ёзади адвокат.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55936
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ