Наврўз арафасида Қозоғистон–Ўзбекистон сайёҳлик йўналиши ташкил этилади

Сақлаш
09:40 / 04.02.2025 44 0

Наврўз байрами арафасида Қозоғистондан Ўзбекистонга сайёҳлик поезди ташкил қилиниши мумкин.

 

Учинчи трансчегаравий саёҳат 2025 йил 20-25 март кунлари режалаштирилган. Бу эса йўловчиларга Наврўзни бир вақтнинг ўзида икки мамлакатда нишонлаш имконини беради.

 

«Олма-ота – Туркистон – Тошкент – ​​Самарқанд – Тараз – Олма-ота» йўналиши бўйича халқаро саёҳат давомийлиги беш кунни ташкил этади.

 

Саёҳатчилар бу муддат оралиғида қадимий шаҳарлар муҳитига шўнғиш, Ипак йўлининг маънавий мероси билан танишиш, икки давлатнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиш имкониятига эга бўлади.

 

«Сайёҳлар шарқона меҳмондўстлик муҳитини ҳам ҳис қилишлари мумкин. Экскурсия дастуридан этноовулда байрам тадбирлари – концерт дастури, миллий маросимлар ва анъанавий таомлардан татиб кўриш ўрин олган», дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, тадбирда туристларга қулайлик яратиш мақсадида улар гид, замонавий вагонларда қулай яшаш шароитлари, овқатланиш ва экскурсиялар билан таъминланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//