Жамият
Давлат чегарасида жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиш жараёнлари янада соддалаштирилади. Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган.
Бунда хизматдан фойдаланиш учун ваколатли шахс Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида навбат олиши мумкин.
Автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизимида белгиланган вақтда етиб келмаганда, олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.
Бундан ташқари, ҳужжат билан «Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида «Фаст-траcк» хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳам тасдиқланган.
Ҳужжатга асосан, хизматдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ёки юридик шахснинг вакили Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки электрон тўлов тизимлари орқали ҳаракатланишдан олдин электрон ёки ўтказиш пунктига ҳаракатланиш чоғида оғзаки равишда мурожаат қилади.
Хизматдан фойдаланадиган шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари назорати ушбу хизмат учун ажратилган алоҳида жойларда давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга оширилади, мазкур хизматдан фойдаланаётган жисмоний шахслар навбати бундан мустасно.
Хизматдан фойдаланганлик учун тўлов 18 ёшга тўлган ҳар бир жисмоний шахс учун навбат олинадиган кундаги БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўланади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ