
Сиёсат
Кеча Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриантлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди.
Учрашувда расмийлар икки томонлама муносабатларга янги динамикани олиб киришга алоҳида эътибор қаратган.
Жумладан, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, туризм оқимини ошириш, биродар шаҳарлар ва халқлар ўртасидаги ришталарни ривожлантириш ва турли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштириш мавзулари ўртага ташланган.
Якунда вазирлар иккита муҳим ҳужжатни имзолаган:
▪️ Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув;
▪️ Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури.
Шундан сўнг, Саидов Иордания Вақф, Ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Мсаллам Ал-Халаила билан ҳам учрашув ўтказган. Унда томонлар таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш, жаҳон тенденциялари бўйича мунтазам фикр алмашишни ташкил этиш, юз бераётган чақириқларни ҳал этиш бўйича илғор тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ