Сиёсат
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Осиё давлатлари миллий модаси ва санъати» кўргазмасида иштирок этди.
Ушбу тадбир 2025 йилда Самарқандда бўлиб ўтиши режалаштирилган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Анжуманда ўзбек миллий либослари ва қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилиб, турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Шунингдек, кўргазма доирасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси Комила Собирова ўз коллекцияси билан қатнашди. Коллекция барча меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Осиё давлатлари вакиллари ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу меморандумга талабамиз Комила Собирова ҳам имзо чекди.
Тадбирнинг иккинчи кунида институт ва элчихона вакиллари томонидан катта қозонда ош дамланди. Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли ошнинг тайёрланиш жараёнида иштирок этишди ва ош учун катта навбат ҳосил бўлди.
Қайд этилганидек, мазкур тадбир Ўзбекистоннинг миллий қадриятлари ва анъанавий санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш баробарида, хорижий давлатлар билан маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ