Жамият
Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти болаларга нисбатан зўравонлик индексининг вилоятлар бўйича ишлаб чиқилган таҳлилини тақдим қилди.
Унга кўра, Сурхондарё вилоятида болаларни тарбиялашда катталар қаттиқроқ усуллардан фойдаланади. Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳам болага жисмоний зўравонлик қилиш бўйича биринчи қаторда туради. Кейинги ўринларда Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси кўрсатилган.
Сурхондарё вилояти болани тарбиялашда ҳиссий (эмоционал) зўравонликдан фойдаланишда ҳам олд қаторда. Унда кейин поғонадан Қашқадарё воҳаси жой олган.
Тарбия жараёнида зўравонлик элементлари учрамайдиган вилоят (ҳар икки турда ҳам) Андижон эканлигини қуйидаги суратда кўриш мумкин.
Қолган барча вилоятларда болани тарбиялашда қаттиққўллик режими ишлатилади.
Таъкидлаш лозим, таҳлил хулосаси ота-оналарнинг ўзларидан олинган сўров натижаларига асосланилган. Аслида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари батафсил ўрганишни талаб этади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ