«Янги Ўзбекистон юлдузлари» аниқланди (рўйхат)

Сақлаш
11:35 / 03.02.2025 7 0

31 январь куни ўзбек маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли бир гуруҳ ижодкорларга «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти топширилди.

 

Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланди:

▪️ Йилнинг энг яхши театр актрисаси — Севара Шодиева («Ромео ва Жулетта» спектаклидаги Жулетта роли учун);

 

▪️ Йилнинг энг яхши театр актёри — Ҳамза Ҳасанов («Чўлпон» спектаклидаги Чўлпон роли учун);

 

▪️ Йилнинг энг яхши театр режиссёри — Обиджон Абдуллаев («Кулолнинг армони» спектакли учун);

 

▪️ Йилнинг энг яхши қўғирчоқ театри спектакли — «Алп ўғлон» (Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри. Саҳналаштирувчи режиссёр: Акмал Худоёров);

 

▪️ Йилнинг энг яхши театр спектакли — «Чўлпон» спектакли (Ўзбек Миллий академик драма театри);

 

▪️ Аҳолига хизмат қилган йилнинг энг яхши кутубхонаси — Саъдулла Курбанбаев (Тошкент вилояти кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори);

 

▪️ Йилнинг энг яхши миллий маданий маркази — Республика туркман миллий маданий маркази;

 

▪️ Йилнинг энг яхши бадиий фильми — «Баҳодир Ялангтўш» (Режиссёр: Жаҳонгир Аҳмедов);

 

▪️ Йилнинг энг яхши адиби(шоири) — Қутлибека Раҳимбоева («Саодат» журнали ижтимоий-сиёсий бўлими мудири);

 

▪️ Йилнинг энг яхши медиа лойиҳаси — «Овоз» телелойиҳаси;

 

▪️ Йилнинг энг яхши созандаси — Саидакмалхўжа Турсунхўжаев (Ўзбекистон давлат филармонияси «Бек» миллий доирачилар гуруҳи);

 

▪️ Йилнинг энг яхши оркестри — Ўзбекистон давлат симфоник оркестри;

 

▪️ Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси — Адолат Исмоилова (Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли мақомчиси);

 

▪️ Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси — Бобур Кенжаев;

 

▪️ Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси – Жасмин (Мадина Файзуллаева) («Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонандаси);

 

▪️ Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси — Ғайбулла Турсунов («Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонандаси);

 

▪️ Йилнинг энг яхши раққосаси — Дилноза Мирзаева (Ўзбекистон давлат филармонияси «Навбаҳор» ансамбли);

 

▪️ Йилнинг энг яхши цирк артисти — Дарина Матвеева («Ўзбексирк» давлат муассасаси олий тоифали артисти);

 

▪️ Йилнинг энг яхши қизиқчиси – Жамшид Норматов;

 

▪️ Йилнинг энг яхши опера ижрочиси – Отабек Назиров (Ўзбекистон давлат симфоник оркестри).

 

Маълумот учун, мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар маданият вазирининг буйруғи асосида мукофотнинг махсус статуэткаси ҳамда сертификати, шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//