Жамият
Ўзбекистонда 2024 йил якуни билан халқаро стандартлар асосида камбағаллик даражаси аниқланди.
Маълум бўлишича, ўтган йили Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайган (3,3 млн нафар киши ёки 2023 йилга нисбатан 719 мингга камайган).
Республика бўйича айни вақтда Хоразм вилояти камбағаллик даражаси энг юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади – 11,9 фоиз. Мазкур вилоятда кўрсатгичлар 2023 йилга (14,1 фоиз) қараганда 2,2 фоизга яхшиланган.
Кейинги ўринда Жиззах вилояти турибди – 11,8 фоиз. Ушбу воҳада 2023 йилда камбағаллик даражаси 14,2 фоиз бўлган.
Сирдарё вилояти эса ушбу рейтингда 3-ўриндан жой олган – 11,3 фоиз. Вилоятда камбағаллик даражаси 2,5 фоизга пасайган – 2023 йилда 13,8 фоиз.
Қуйида бошқа вилоятларнинг фоизлари ҳам келтирилган:
Ушбу ҳисобот Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар асосида тайёрланган.
Таҳлилларга кўра, камбағаллик даражаси энг юқори пасайишлар Бухоро (11,8 фоиздан 8,7 фоизгача), Самарқанд (10,5 фоиздан 7,5 фоизгача), Наманган (10,4 фоиздан 7,6 фоизгача) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (13,6 фоиздан 10,8 фоизгача) кузатилган.
Фойда ҳисобида эса 2024 йилда аҳолининг реал даромади 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келган (йил бошида – 1,7 млн сўм).
Аҳолининг иш ҳақидан даромадлари 2023 йилга нисбатан 12,9 фоизга кўпайган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ