Жамият
Олдинроқ «Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси» жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани хабар қилинган эди.
Мазкур ҳужжатда никоҳ институтини тартибга солиш йўналишида дунёвийликни қонунчилик даражасида мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратилган.
Дунёвийлик деганда никоҳ муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, фуқаролик ва оила қонунчилигига таяниш тушунилади.
Қарор лойиҳасига кўра, никоҳ институтини тартибга солиш йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
▪️ никоҳ институтини тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг дунёвий қадриятларга асосланиши;
▪️никоҳ тузишга доир диний маросимнинг фақат никоҳ қонунда белгиланган тартибда қайд этилганидан кейингина амалга оширилишини таъминлаш;
▪️ никоҳга кирувчи эркак ва аёлларнинг никоҳга киришда ихтиёрий розилиги принципига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
▪️ жамиятда шаклланган ва амалдаги қонунчиликка асосланган анъанавий никоҳ муносабатларини, миллий қадриятлар ва удумларни қўллаб-қувватлаш.
Бундан ташқари, ҳужжатда икки ёки ундан ортиқ хотин ёхуд икки ёки ундан ортиқ эр билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилишни чеклаш чоралари кўрилиши таъкидланган.
Палата расмий сайтидаги жамоатчилик муҳокамаси 9 февралга қадар давом этади.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ