Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов озодликдан маҳрум қилинди

Сақлаш
21:45 / 29.12.2021 1028 0

Жиззахда қурилиш соҳасидаги тендер савдоларининг таниш-билишчилик асосида берилгани ҳолати юзасидан вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов, унинг бир қатор қариндошлари ҳамда бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

 

Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси С. Аширматов раислигида кўриб чиқилиб, ҳукм эълон қилинди.

 

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида яъни, 111 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, суд ҳукми билан 20дан ортиқ шахсларга турли жазолар тайинланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//