Жамият
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли бир қатор телеканаллар тузилмаси ва улардаги раҳбарлар таркиби ўзгарди, дея хабар берди Дарё.
Хабарда ёзилишича, бу бўйича Президентнинг тегишли фармони имзоланган.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш дастури бўйича телеканаллар бир қатор бирлашмалар таркибига қўшилди.
Жумладан:
▪️ «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси таркибига «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Дунё бўйлаб» телеканаллари ва «Ўзбекистон 24» радиоканали;
▪️ «Маърифат» ижодий бирлашмаси таркибига «Маданият ва маърифат», «Ўзбекистон тарихи», «Болажон» ва «Кинотеатр» телеканаллари;
▪️ «Ёшлар» ижодий бирлашмасига «Ёшлар», «Наво» телеканаллари ва «Ёшлар» радиоканали;
▪️ «Спорт» ижодий бирлашмаси таркибига «Спорт» ва «Футбол ТВ» телеканаллари ўтказилди.
Таъкидланишича, «Ўзбекистон24» ижодий бирлашмасига Ҳайдар Ҳасанов, «Маърифат» ижодий бирлашмасига Воҳид Луқмонов, «Ёшлар» ижодий бирлашмасига Ҳусниддин Эргашев, «Спорт» ижодий бирлашмасига эса Зоҳид Каримов 3 ойлик синов муддати билан вақтинча директор вазифасини бажарувчи бўлган.
Бундан ташқари, ижодий бирлашмалар таркибидаги телеканалларга 3 ойлик синов муддати билан ўринбосар вазифасини вақтинча бажарувчилар ҳам тайинланган.
Хусусан, «Ўзбекистон 24» телеканалига Шунқор Чориев, «Маданият ва маърифат» телеканалига Ориф Аҳмедов, «Ўзбекистон» телеканалига Дилшод Файз, «Наво» телеканалига Насриддин Асриддинов, «Ўзбекистон тарихи» телеканалига Алишер Шоимов, «Футбол ТВ» телеканалига Дармон Иброҳимов директор ўринбосари бўлган.
«Маҳалла» телерадиоканали эса молиявий мустақил телеканал ҳисоблангани учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат буюртмасини бажариш шарти билан лойиҳавий молиялаштириш тизимига ўтказилган. Мазкур телеканал директори сифатида Икром Чориев фаолият юритади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ