Жамият
Қарийб 20 йил бир мактабда дарс берган сирдарёлик ўқитувчи узоқ йиллар мактабда ишлаб, касб касаллигига чалингани маълум бўлди.
У олдин соғлигида муаммолар бўлаётганлигини сабабли шифокорга мурожаат қилган. Тиббий кўрик натижасида шифокорлар унга касб касаллигига учрагани ва меҳнат фаолиятини дарҳол тўхтатиш зарурлигини маслаҳат берган.
Ўқитувчи дарс беришни тўхтатган, лекин унга туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими нафақа пулларини тўлаб бермайди. Шундан сўнг, ишни судга оширишга тўғри келган. Ўқитувчининг мурожаатига асос бўлган масала фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судида кўриб чиқилган.
Ишни кўриш давомида шуниси аниқ бўлдики, даъвогар кўп йиллар давомида ўқитувчи лавозимида ишлаб келганлиги натижасида касб касаллигига учраган, яъни унга сурункали ларингит ташхиси қўйилган.
Суд якунига кўра, ўқитувчининг манфаати қондирилиб, 70 миллион сўм зарар ва товон пуллари ундириб бериладиган бўлди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ