Жаҳон
Афғонистон мудофаа вазири, генерал Бисмиллохон Муҳаммадий Интерполни мамлакатдан чиқиб кетган президент Ашраф Ғанини ҳибсга олишга чақирди. Бу ҳақда ria.ru нашри хабар берди. Маълум қилинишича, вазир давлат раҳбарини ватанини сотгани учун ҳисбсга олиш кераклигини айтган.
— Ватанни сотадиган ва унинг устида савдолашадиганлар жазоланиши ва қўлга олиниши керак, — деб ёзади вазир "Интерпол, Ғанини ҳибсга ол" ҳештеги билан Twitter даги саҳифасига.
Маълумот учун, Aфғонистон президенти ҳокимиятдан воз кечиши кутилаётгани ва Aфғонистонда ҳокимиятни ўтказиш 15 август куни Кобулдаги президент саройида бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Шунингдек, Афғонистон президенти халқига мурожаат қилгани хабар берилган. Унда Ашраф Ғани афғонлар ўлими, охирги 20 йил ичидаги ютуқларнинг йўқотилиши, давлат мулкининг йўқ қилинишига ва беқарорликка йўл қўймаслигини қўшимча қилганди.
Аввалроқ собиқ президент Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, Афғонистонни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ