Жамият
Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинганидан хабарингиз бор.
Мазкур қарорга асосан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳам ҳафтанинг ҳар жума кунини «Миллий либослар куни» этиб белгилади.
Хабарда ёзилишича, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига, автобусда ҳаракатланаётган йўловчиларга миллий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 67-сонли ва 91-сонли автобус ҳайдовчилари бугун ўз фаолиятларини ўзбек миллий дўпписини кийган ҳолда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаган.
«Ушбу тадбир орқали миллийлигимизни кенг тарғиб қилиш ва фуқароларимизга намуна кўрсатиш мақсад қилинган», дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77820
Жамият
56756
Жамият
55987
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ