Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилинади

Сақлаш
12:40 / 31.01.2025 3 0

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

 

Маълум бўлишича, депутатлар кодекс лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида масъул органларнинг ваколатлари, вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, сувдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартларини соддалаштириш, сувни истеъмолчилар орасида тақсимлашнинг янги механизмларини жорий этишга алоҳида аҳамият қаратган.

 

Қайд этилишича, Қонунчилик палатасининг жорий йил 24 январь куни бўлиб ўтган мажлисида кодекс лойиҳадаги айрим нормалар, яъни сув олиш тартибини бузганлик учун жарима санкциялари билан боғлиқ масалалар депутатларнинг эътирозли саволларига сабаб бўлиб, халқ вакиллари томонидан бир қатор таклифлар берилган эди.

 

Ўтган даврда масъул қўмита томонидан ушбу таклифлар чуқур таҳлил қилинган ва улар асосида лойиҳа ҳар томонлама пишиқ-пухта ҳолатга келтирилиб, маромига етказилган.

 

Депутатларнинг фикрича, кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, технологик модернизация қилишни рағбатлантиришга хизмат қилади.

 

Мажлисда кодекс лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинган ва Сенатга юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//