Жамият
Германиялик иш берувчилар ўзбекистонликлар учун 8 та йўналиш бўйича 20 840 та иш ўрнини таклиф қилмоқда.
Булар:
- Автослесарь — автомобиль таъмирлаш бўйича мутахассислик – 950 евро, 8 соат;
- Автотеххизмат – 700 евро, 5 соат;
- Станок оператори – 700/945 евро, 8 соат;
- Ошпаз – 900 евро, 8 соат;
- Электрик – 2400 евро, 8 соат;
- Пайвандчи – 2400 евро, 8 соат;
- Ҳамшира – 1100/1800/2300/2500 евро, 6/8 соат;
- Меҳмонхона хизматчиси – 1800 евро, 8 соат.
Германияда ишлаш истагидаги номзодлар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилиши мумкин.
Ариза топшириш тартиби қуйидагича:
Рўйхатдан ўтиш. Номзод агентликнинг маълумотлар базасига киритилиши учун махсус анкетани тўлдириши шарт.
Тил ўрганиш. Мавжуд мономарказлар ёки аккредитациядан ўтган хусусий ўқув марказларида немис тили курсларини тамомлаш талаб этилади.
Ҳужжатларни тайёрлаш. Бўш иш ўринлари бўйича талабларни аниқлаштириб, ҳужжатларни Германияга юборишга тайёрлаш зарур.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ