Спорт
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик шахматчи Рамешбабу Ваишали билан ўйин олдидан қўл бериб кўришмагани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганидан хабарингиз бор.
Шахматчилар қўл сиқиб ўйинни бошлаши ҳозирда одат тусига киргани рост. Тарқалган видеоларга кўра, Якуббоев ҳақиқатдан ҳам Тата Стеэл Чалленгерс 2025 мусобақасининг 4-турида ҳиндистонлик рақибининг қўлини сиқиб қўймаган.
Фото: Дарё.uz
Тушунмовчиликлар кўпайиб бориши натижасида Якуббоевнинг ўзи Х саҳифасида тушунтириш бериб, бу унинг эътиқоди билан боғлиқлигини билдирган:
«Бугун (26 январь куни) мен бу ҳақда Ирина Булмагага айтдим. У бунга рози бўлди. Аммо ўйин залига келганимда, ҳакамлар менга ҳеч бўлмаганда «Намасте» қилишим кераклигини айтишди. Дивя ва Ваишали билан ўйинларда мен уларга бу (эътиқодим) ҳақида ўйиндан олдин айта олмадим ва ноқулай ҳолат юзага келди.
Мен Ваишали ва унинг акаси қаторида барча ҳиндистонлик шахматчиларни ҳурмат қиламан. Агар бу ҳаракатим орқали уни ноқулай вазиятга қолдирган бўлсам, бунинг учун узр сўрашга тайёрман.
Мен ўзим тўғри деб билган ишни қиламан. Бу ҳаракатим орқали барча шундай қилиши керак деб ҳисобламайман, бу ҳамманинг ўзига ҳавола бўлган танловидир», дея ёзган ўзбекистонлик шахматчи ўз саҳифасида.
Вазиятни янада ойдинлаштириш ва тушунмовчиликларни бартараф этиш учун Якуббоев Ваишали билан учрашиб, унга гул ва шоколад совға қилди ва шахсан узр сўради.
Ҳиндистонлик спортчи ҳам вазиятни тўғри қабул қилгани ва ўша куниёқ вазиятни тушунганини маълум қилган.
«Ўзбекистонлик ГМ Нодирбек Ёқуббоев ГМ Р.Вайшали билан учрашиб, ундан узр сўради. У гул ва шоколад келтириш орқали шундай қилди», деб ёзди
ChessBase India ҳам.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ