Маданият
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Япония элчихонаси билан ҳамкорликда япониялик таниқли қўшиқчи ва созанда – Комазаки Машуни «Ўзбек маданияти элчиси» этиб тайинлаш маросими ўтказилди.
Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, элчи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов «Ўзбек маданияти элчиси», деган мақом биринчи бўлиб Япония фуқаросига берилгани икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини ифода этишини таъкидлаган. Шунингдек, бу ишонч Комазакига Японияда Ўзбекистоннинг маданияти ва санъатини бунданда кенг тарғиб қилишида кенг имкониятлар яратиб беришини айтган.
Машу Комазаки бундай шарафли мақомни хорижий фуқаролар орасида биринчи бўлиб олганидан бениҳоя бахтли эканини билдириб, берилган юксак ишонч учун Ўзбекистон Ҳукуматига миннатдорчилик билдирди. «Ўзбек маданияти элчиси» мақоми унинг кейинги фаолиятида катта имкониятлар яратиши билан бир қаторда катта масъулият ҳам юклашини маълум қилди.
Тадбир давомида элчихона билан ҳамкорликда Японияда мамлакатимизнинг маданий салоҳиятини кенг тарғиб қилиб бориш, қўшма лойиҳаларини амалга ошириш, ОАВда Ўзбекистон ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолалар чоп қилиш бўйича келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, Машу Комазаки 1988 йил Токио шаҳрида туғилган, Токио мусиқа университети фортепиано факультетини тамомлаган. 2015-2017 йилларда Япониянинг хориждаги ҳамкорлик кўнгиллилари (ЖОCВ) дастури бўйича Бухоро шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабида кўнгилли равишда мусиқа ўқитувчиси сифатида фаолият юритган. Ўзбекистондаги фаолияти давомида миллий мусиқамиздан таҳсил олиб, ўзбек дуторини чалишни ўрганган. 2024 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа ва «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалларида учинчи ўринни эгаллаган.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ