Жамият
«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида реализация қилиш (бериш) қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади:
– дорихона мудири;
– фармацевт (провизор);
– дорихона фармацевти ассистенти.
Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рецепт бланка асосида берилади.
Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.
Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат битта номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак.
Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар беш йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.
Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ