Жамият
Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти тадқиқотчилари Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш бўйича сўровнома ўтказди.
Таҳлил якунида мамлакатда истиқомат қиладиган оилалар тарбия жараёнида 11 та усулдан кенг фойдаланишини билдирган. Ушбу методлардан энг кенг тарқалгани «Тушунтириш» бўлиб, сўровномада қатнашганларнинг 81,6 фоизи шу усулни ишлатишини маълум қилган.
«Бошқа нарса билан чалғитиш» методи эса қўлланилиш бўйича 2-ўринни эгаллаган (66,3 фоиз респондент).
Сўровномада қатнашганларнинг деярли ярми тарбиялаш жараёнида «Бақириш» усулини қўллашини билдирган (50,1 фоиз).
Кейинги ўриндан «Имтиёзлардан маҳрум қилиш» методи жой олган (29 фоиз).
Ажабланарлиси, ўзбек оилаларининг бола тарбиясида салбий оқибат келтириб чиқарувчи методлардан кенг фойдаланиши мазкур тадқиқотда яққол кўзга ташланади.
Жумладан, айтиб ўтилган 11 та тарбиялаш усулларининг 7 тасида зўравонлик аломатлари мавжуд. Масалан, респондентларнинг 28,8 фоизи болани тарбиялаш учун сўкинади, 13,7 фоизи фарзандининг оёғига уради. 13,3 фоизи жазолаш учун болани силкитса, 11,1 фоиз тарбиялашга масъул шахс боланинг кетига уради.
Бундан ташқари, тадқиқот якунида тарбиялаш учун боланинг қулоғига урадиганлар қатнашчиларнинг 3,6 фоизини, камар билан урадиганлар 2,8 фоизини, қаттиқ урадиганлар бўлса 0,6 фоизни ташкил этиши аниқланган.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ