Ўзбекистонда онлайн савдо бўйича муаммолар кузатилмоқда

Сақлаш
11:03 / 29.01.2025 25 0

Ўзбекистонда ривожланиб бораётган электрон тижорат соҳасида истеъмолчиларга қулайлик яратилиши билан бирга муаммолар ҳам кузатилмоқда.

 

Жумладан, 2024 йилда Рақобат қўмитага электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 1085 таси (81,9 %) ижобий ҳал этилган бўлса, 190 тасига (14,3 %) тушунтириш берилган. яна 17 таси (1,3 %) ваколатли органларга йўналтирилган ва қолган 33 таси бўйича мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.

 

Маълум бўлишича, ҳозиргача 423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланган. 88,9 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланган. 31,6 миллион сўмлик маҳсулотлар эса алмаштирилиши таъминланган.

 

Электрон савдо майдонларида кўпчилик муаммолар маиший техника сотувидан (77,9 %) келиб чиққан бўлиб, улар асосан нуқсонли товарларга боғлиқ.

 

Мазкур мурожаатлар кесимида энг кўп муаммоли платформалар қуйидагилар:

▪️ Uzum Market – 39,6 %;

▪️ Alif Shop – 9,9 %;

▪️ Uzum Nasiya – 6,5 %;

▪️ ZoodMall – 6,0 %;

▪️ Asaxiy uz – 3,8 %;

▪️ IDEA – 2,5%;

▪️ Hopshop – 2,1%;

▪️ 100K uz – 2,1%.

 

 

Шунингдек, суриштирув давомида мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича ҳам турли платформалар фаолияти таҳлил қилинган:

▪️ Openshop uz – 100 %;

▪️ Hopshop – 92,9 %;

▪️ Sello uz – 87,5 %;

▪️ Alijahon uz – 81,5 %;

▪️ ZoodMall – 81,0 %;

▪️ 100K uz – 78,6 %;

▪️ Alif Shop – 67,2 %;

▪️ Uzum Nasiya – 66,3 %;

▪️ Uzum Market – 60,2 %.

 

 

Маълумотда ёзилишича, Sandiqshop  (21,4 %) ва Booknomy (28,6 %) электрон савдо платформалари бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинмасдан, мурожаат қаноатлантирилиши жуда паст кўрсаткични ташкил этмоқда.

 

Эндиликда қўмита томонидан оммавий оферталарни қонунчиликка мослаштириш, электрон савдо иштирокчиларининг малакасини ошириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//