Жамият
Фото: LiveJournal
Кеча, 28 январь куни Президент ижтимоий ёрдамларнинг манзиллилигини ошириш, ногиронлиги бўлганларни парваришлашнинг янги тизимига оид тақдимот билан танишди.
Маълум қилинишича, энди оиланинг камбағал деб эътироф этилиши унинг аъзоларидан қўшимча ариза ва ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади.
Шу билан бирга, самарасиз ва талаб юқори бўлмаган ижтимоий ёрдамлар мақбуллаштирилиб, 28 турдаги ижтимоий ёрдамнинг ягона рўйхати тасдиқланади. Ижтимоий дафтарлар ҳисобидан ажратиладиган даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади.
Тақдимотда оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш тадбирлари ҳақида ҳам ахборот берилди.
Маълумот учун, «Камбағал оилалар реестри» бу оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, даромади ва мулкни баҳолайдиган ахборот тизими ҳисобланади.
Таъкидланишича, давлат раҳбари энди камбағаллик реестрини оилаларнинг меҳнатга лаёқатига қараб табақалаштириш, меҳнатга лаёқатли бўлмаганларни давлат ижтимоий ҳимоясига олиш, уларни ижтимоийлаштириш бўйича кўрсатмалар берган.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55936
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ