Маданият
Хосият Рустамовага Озарбойжон Республикасининг давлат мукофоти — «Диаспор фаолиятидаги хизматлари учун» («Diaspor fəaliyyətində xidmətə görə») медали берилди.
Мазкур мукофот Озарбойжон Республикаси билан алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро майдонда Озарбойжон ҳақида объектив маълумотларни тарқатиш, Озарбойжон тили ва маданиятини хорижий мамлакатларда тарғиб қилиш, шунингдек, Озарбойжоннинг халқаро икки ва кўп томонлама алоқаларини ривожлантиришда самарали фаолият кўрсатган шахсларга берилади.
«Хосият Рустамова Озарбойжон маданиятини тарғиб қилиш, Қорабоғ ҳақиқатларини туркий дунё ҳамжамиятига етказиш, халқларимиз орасида адабий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда кенг кўламли фаолияти билан ажралиб турадиган маданият вакилларидан биридир», – деб ёзди Бизмязи.аз сайти.
Озарбойжон Ёзувчилар уюшмаси котиби Салим Бобулло ўғлининг таъкидлашича, Рустамова ўзи раҳбарлик қилаётган «Китоб дунёси» газетаси орқали қардош халқларимиз орасида адабий алоқаларимиз янада равнақ топиши учун мислсиз ҳисса қўшган.
«Мазкур нашр истеъдодли озар адиблари ва маданият вакилларининг ҳам тарғибот минбарига айланди. Шоиранинг Қорабоғ мавзусига бағишланган «44 кун», «Исми лола эди у қизнинг» номли китоблари, айниқса, диққатга сазовордир», дейди у.
Маълумот учун, Хосият Рустамова 1971 йил 19 март куни Чуст туманида таваллуд топган.
Шоира, таржимон сифатида танилган Рустамова «Шуҳрат» (2004 йил) медали ҳамда «Олтин қалам» миллий мукофоти, Россия Ёзувчилар уюшмасининг нуфузли «Олтин Рицарь» (2021 йил) каби мукофотлар билан тақдирланган.
У 2019 йилдан Озарбойжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ