Жамият
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни тил масаласида танқид қилди.
Маълум бўлишича, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Хоразмда сайловчилар билан учрашув ўтказган. Унда кун мавзуси туризм бўлгани сабабли иш учоқларнинг ичини текширишдан бошланган.
«Туризмни ривожлантириш фақат пул топиш эмас, ўзлигимизни тарғиб қилиш ҳам бўлиши керак», деб ёзади Қодиров.
У «Ўзбекистон ҳаво йўллари» нега йўловчиларга уч тилда хизмат қилади?» деган саволни ўртага ташлар экан ўзбек тилида маълумот етишмаслигига эътибор қаратган.
«Учоқни(нг) 20 фоизи инглиз, қолган 75 фоизи ўзбек тилини тушунади. 5 фоиз тасодифлар бўлиши мумкин. Миллий авиакомпания нима учун бир учоқ одамни(нг) қўшимча вақтини олади?», дейди Қодиров.
Партия етакчисининг қўшимча қилишича, ҳамма жойда маълумотлар учта тилда, лекин авария ҳолатида учоқдан чиқиш эшикларидан фойдаланиш ҳақидаги жуда муҳим қўлланма икки: рус ва инглиз тилида берилган.
«Миллий компанияда бироз миллий ғурур бўлиши керак, давлат тили ва кенг қўлланиладиган халқаро тиллардан биттаси ишлатилса, вақт ҳам тежалар эди», дейди Спикер ўринбосари.
У компания давлат тили ва вақтга муносабатни ўзгартириши кераклигини таъкидлайди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ