Экологик маданиятни бузишга тарғиб қилувчи видео олган фуқаро жазоланди

Сақлаш
14:49 / 27.01.2025 20 0

Экологик маданиятни бузилишига олиб келиши мумкин бўлган реклама ролигини ижтимоий тармоққа жойлаган фуқаро жаримага тортилди.

 

Маълум бўлишича, тартиббузар мазкур контенти билан (писта чақиб, маҳсулотни реклама қилган) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунининг 22-моддаси, 45-моддаси талабларини қўпол равишда бузган.

 

Ҳолат бўйича ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91¹-моддасининг 1-қисми билан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима белгиланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

 

Маълумот учун:

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг атроф муҳитга хавфсизлиги учун чиқиндиларнинг мулкдорлари жавоб берадилар.

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун, 22-модда.

 

Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун, 45-модда.

 

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 91¹-моддаси 1-қисми.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//