Жамият
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Янги йил байрами нишонланиши муносабати билан, 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2, 3, 4 ва 8 январь кунлари жамоат транспортини ташкил этиш бўйича жадвалини эълон қилди.
Бунга кўра:
2021 йил 31 декабрь – дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилмоқда;
2022 йил 1 январь – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40 фоизга камайтирилган ҳолда ишга чиқарилиши режалаштирилган;
2022 йил 2 январь – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
2022 йил 3 январь – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
2022 йил 4 январь – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
2022 йил 8 январь – шанба, иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттириши белгилаб қўйилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ