Маданият
24 январь куни бўлиб ўтган Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Ҳужжатга кўра, Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш, санъаткор, ижодкор ҳамда ижрочиларни қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ваколатлари белгиланмоқда.
Жумладан, давлат маданий концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда жонли ижро ёки фонограммадан фойдаланиш даражасини ҳамда усулларини белгилаш, ижрочилар томонидан фонограмма ва муаллифлик асарларидан фойдаланишда амалдаги қонунчиликка риоя этишларини мониторинг қилиш ҳамда миллий санъат ва маданият нуфузини оширишга хизмат қилаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Маълум бўлишича, қонун билан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
«Янги нормаларнинг амалиётга жорий этилиши мусиқа соҳаси янада ривожланишига, янги истеъдодлар кашф этилишига, ўзининг ҳақиқий жонли овози бўлган хонандалар ва созандалар фаолияти кенг рағбатлантирилишига хизмат қилади», деб ёзилади хабарда.
Бундан ташқари, Қонун билан концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари кўрсатилиши шарт эканлиги ҳамда концерт-томоша тадбири рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг (сатҳининг) камида ўн фоизини ташкил этиши тўғрисидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Таъкидланишича, бу томошабинларнинг ўз танловини онгли равишда қабул қилишига ёрдам беради. Қайси хонанда айтяпти, ким мусиқасини ёзган, қанчалик жонли, қанчалик фонограмма – ҳаммаси аниқ ва шаффоф бўлади.
Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини оширишга, жонли ижро санъатини ривожлантиришга, истеъмолчилар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга замин яратади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ