
Сиёсат
Улуғбек Раҳимов Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Улуғбек Раҳимов 1971 йили Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.
Хизмат фаолиятини 1994 йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган.
Тайинловга қадар у вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ