Жамият
24–26 январь кунлари учун об-ҳаво маълумоти маълум қилинди.
Унга кўра, бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ, жанубий ҳудудларнинг баъзи жойларида 10-12 даража илиқ бўлади. Шамол тезлиги айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
Дам олиш кунлари республикамиздан совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди. Бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Эртага кечаси ҳаво ҳарорати 2–7 даража совуқ оралиғида сақланиб, кундузи 7–12 даража илиққача кўтарила бошлайди. Якшанба куни эса кечаси ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ–3 даража илиққача, кундузи 9–14о даража илиққача кўтарилади.
24–25 январда баъзи жойларда шамол 13–18 м/с гача тезликда эсади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Тошкент шаҳрида бугун ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати 5–7 даража илиққача кўтарилади. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 0–2 даража илиққача, кундузи 11–13 даража илиққача кўтарилади.
Сиёсат
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ