Мансабдор шахслар кўпроқ қандай жиноят қилишади?

Сақлаш
11:47 / 24.01.2025 16 0

Бош прокуратура мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлилини тақдим қилди.

 

Унга кўра, 2024 йилда 3821 та жиноят иши бўйича 4906 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 71 нафари республика, 410 нафари вилоят ва қолган 4425 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар ҳисобланади.

 

Маълумотга кўра, қўлга тушган лавозим эгалари томонидан 3 трлн 608 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, шундан 2 трлн 343 млн сўми ёки зарарнинг 65 фоизи ундириб олинган.

 

Таққосланса, 2023 йилга қараганда 2024 йилда жиноят қилган мансабдор шахслар 1331 нафарга кўп (2023 йилда 3575 нафар).

 

Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг катта қисми ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятига тўғри келади – 2929 нафар.

 

Иккинчи ўриндан эса фирибгарлик жой олган. Ўтган йили 447 нафар мансабдор фирибгарлик қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Учинчи ўринда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш турибди – 226 нафар.

 

Қуйидаги жадвалда мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар турлари келтирилган:

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//