Жаҳон
Жўқорғи кенгес (Қирғизистон парламенти) йиғилишида Депутат Бакитбек Марипов мамлакат пойтахтини кўчириб, ўша ерга Вазирлар маҳкамасини жойлаштиришни таклиф қилди. Унинг фикрича, шу тариқа смог ва тирбандлик муаммосидан қутилиш мумкин.
Марипов шунингдек, Бишкекда икки бошли мэр пайдо бўлган тақдирда ҳам у смог ва тирбандлик муаммосини ҳал қилолмаслигини таъкидлаган.
“Иссиқ кўл вилоятида Асман шаҳри қурилмоқда. Унга 10 миллиард доллар миқдоридаги инвестиция жалб қилинади. Бишкекдан темир йўлни кўчириш учун эса 550 миллион доллар талаб этилади айланма йўл қуриш билан бирга эса 1 миллиарддан ортиқ” – дейди депутат.
Шу сабабли Марипов Бишкекни кўчириб, вазирлар маҳкамасини ўша ерга ўтказиш керак, деб ҳисоблайди. Унга кўра, ана ўшанда тирбандлик бўлмайди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ